Ўзбекистон | 21:54 / 26.04.2023
6793
2 дақиқада ўқилади

Алламжонов Ўзбекистон таълим тизимига бефарқ бўлмаган халқаро ташкилотларга миннатдорлик билдирди 

Ўзбекистонда сифатли мактаб таълимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича UNICEF ва UNESCO қўшма лойиҳаси тайёрланмоқда. 

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда катта тадқиқот ўтказилди. Мавжуд муаммоларга аниқ диагноз қўйиб, унинг ечими бўйича аниқ стратегия ва молиялаштириш манбалари белгиланганди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов ёзди.

«Барча халқаро ташкилотлар - UNICEF, UNESCO, USAID ва Жаҳон банкига Ўзбекистон таълим тизимига бефарқ бўлмагани учун миннатдорлик билдирамиз. Умид қиламанки, биз ҳамкорликда албатта, сифатли таълим тизимини яратишга муваффақ бўламиз», деб ёзди у. 

Аввалроқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти UNICEF Ўзбекистон раҳбари Мунир Мамадзода ва халқаро ташкилотлар экспертлари билан учрашув ўтказган, унда Ўзбекистонда сифатли мактаб таълимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва барча болалар, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун тенг имкониятларни таъминлаш бўйича UNICEF ва UNESCO қўшма лойиҳаси муҳокама қилинган эди. 

Мавзуга оид