Жаҳон | 08:23 / 26.04.2023
4210
1 дақиқада ўқилади

Юристлар Россия КСни “фейклар” ҳақидаги моддани бекор қилишга чақирди

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳуқуқшунослар РФ Конституциявий судига Россия армиясини "обрўсизлантириш" ҳақидаги маъмурий моддани бекор қилиш талаби билан мурожаат йўллашди. 

Фото: pnp.ru

Пацифистик плакатлар ва жиҳозлар, ракета зарбалари қурбонлари хотирасига бағишланган ҳаракатлар, Володимир Зеленский ҳақидаги туш такрорланган сториз ва ҳатто автобус бекатида маст ҳолда бақириш ҳам "обрўсизлантириш" ҳисобланади

Бугунги кунга қадар 6561 та шундай “обрўсизлантириш” бўйича иш қўзғатилган. 

"Бу урушга қарши позицияни цензура қилишнинг энг машҳур механизми. Лекин бу ноқонуний ва мавжуд бўлмаслиги керак”, — деб таъкидлади "ОВД-Инфо".

Баёнотда қайд этилганидек, мурожаатни “Мемориал”, “Русь Сидящая” ҳамда бир қатор юристлар ва адвокатлар ҳам имзолаган.

Мавзуга оид