Ўзбекистон | 10:19 / 02.05.2023
9258
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманганда сезилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 2 май куни Тошкент вақти билан соат 09:46 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 41,72 градус шимолий кенглик; 71,6 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 205 км шимоли-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 51 км;
- Косонсой туманида 2 балл, 60 км.