Жаҳон | 09:09 / 17.05.2023
5154
2 дақиқада ўқилади

Фон дер Ляйен Европани “тинчлик формуласини” қўллаб-қувватлашга чақирди

Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Украинанинг “тинчлик формуласи”ни урушни тугатишнинг асосий шарти деб атади. 

Фото: AFP

“Украина иштирокисиз биз Украина бўйича ҳеч нарсани ҳал қилмаймиз... Шунинг учун мен барчани ушбу “тинчлик формуласини” қўллаб-қувватлашга чақираман”, деди у Рейкявикдаги Европа Кенгаши саммитида сўзлаган нутқида. 

Украинада Россия агрессияси қурбонлари анча олдин, урушгача бўлган даврда пайдо бўлган, деб таъкидлади у.

"Бу Майданда снайперлар томонидан отиб ўлдирилган биринчи қурбонлар билан... Россия 2014 йилда Қрим ва Донбассга бостириб киргани билан бошланди", деб эслатди Еврокомиссия раиси.

Украина Европанинг идеаллари ва қадриятлари учун, мустаҳкам бирлик ва тинчликни яратиш, Европа цивилизацияси қурилган эркинлик, хилма-хиллик ва инсоният учун курашмоқда, деди Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен. 

9 май, сешанба куни у Европада тинчлик ўрнатиш “ўтган асрнинг кўп қисмида имконсиз, даргумон” бўлиб туюлгани, аммо бунга эришилганини ҳеч қачон унутмасликка чақирди.

Энди Европа Иттифоқи доирасида эркин ва тинч Украина ҳақида гапириш имконсиз бўлиб туюлиши мумкин, деди фон дер Ляйен Украина президенти Володимир Зеленский билан музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида. 

"Аммо Европа имконсиз нарсанинг уддасидан чиқяпти. Худди Украина каби", - дея қўшимча қилди у.

Мавзуга оид