Ўзбекистон | 09:27 / 15.06.2023
17750
1 дақиқада ўқилади

Наманганда соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Давлатобод туманида соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди. Ҳолат юзасидан валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Давлатобод туманида яшовчи Б.С. ва Н.К. 3 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни фуқаро Э.А.га 20 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, 3 дона сариқ рангли металл умумий вазни 298,43 грамм бўлган “992” пробали соф олтин эканлиги қайд этилиб, 222,8 млн сўмга баҳоланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид