Россия Қрим кўприги учун Украинага «қасос зарбаси» берганини эълон қилди
Украинанинг Одесса, Николаев, Донецк, Харкив ва Днепропетровск вилоятларига «Калибр» ракеталари ва 36 та «Шоҳид» камикадзе дрони учирилди.
Россия ҳарбий денгиз кучлари Украинанинг Одесса шаҳридаги порт инфратузилма объектларига юқори аниқликдаги денгиз қуроллари билан зарба берди. «Бу Қрим кўприги учун қасос зарбаси», деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлиги ҳам Одессага уюштирилган тунги ҳужумни «қасос зарбаси» деб атаган эди. Қайд қилинишича, «учувчисиз катерлар ёрдамида Россияга қарши террорчилик ҳаракатлари тайёрланаётган объектларга, шунингдек, Одесса шаҳри яқинидаги кемасозлик заводида уларни ишлаб чиқариш манзилига» зарба берилган.
Вазирлик, шунингдек, Россия армияси Украинанинг Одесса ва Николаев вилоятларидаги Қуролли кучлар учун ёқилғи сақлаш омборларини йўқ қилгани ҳақида хабар берди. Россия Мудофаа вазирлиги «режадаги барча нишонлар йўқ қилинганини» маълум қилди.
- 18 июлга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украинанинг жанубий вилоятларига ракета ва учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилди. Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, олтита «Калибр» ракетаси ва 36 та «Шоҳид» камикадзе дрони учирилган.
- Ракеталар ва дронларнинг аксарияти Одесса ва Николаев вилоятларида уриб туширилган, қолганлари Донецк, Харкив ва Днепропетровск вилоятларида йўқ қилинган. Одессада уйлар ва порт инфратузилмаси объектлари қулаши оқибатида бир киши жароҳатланди.
- 17 июл куни Қрим кўпригида портлаш содир бўлди, оқибатда машиналардан бирида бўлган эр-хотин ҳалок бўлди, уларнинг 14 ёшли қизи яраланди. Россия расмийлари «террорчилик акти»да Киевни айблади ва ҳужумга жавоб қайтарилишини ваъда қилган эди. Украина Қрим кўпригидаги портлашга алоқадорлигини расман тан олмади.
Мавзуга оид
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024