Нукус давлат педагогика институти проректори пора билан ушланди
У 3 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берганликда гумонланяпти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти проректори ушланди.
Қайд қилинишича, НДПИ проректори М.Ж. фуқарони ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, эвазига 3 минг доллар пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Очиқ маълумотларга кўра, институтга Байрам Отемуратов ректорлик қилади. Шунингдек, Мирзамурат Ажимуратович Жумамуратов ўқув ишлари бўйича проректор, Қувондиқ Айитбаевич Қодиров ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, Наргиза Полатовна Бабаниязова илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, Рашид Қурбанбаевич Ибадуллаев молия ва иқтисодий ишлар бўйича проректор лавозимида фаолият юритиб келади.
Мавзуга оид
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:07 / 30.11.2024
Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди
14:48 / 17.11.2024