Ўзбекистон ва AҚШ парламентлараро муносабатлари муҳокама қилинди
Сенати раиси Танзила Норбоева АҚШ Конгресси Сенати аъзоси, сенатор-демократ Гари Питерсни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг кенг доираси хусусан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда парламентлараро мулоқот муҳим ўрин тутади. Шу боис учрашувда Олий Мажлис парламентлараро гуруҳининг АҚШ Конгресси билан ҳамкорлик бўйича мулоқоти ҳамда АҚШ Конгрессидаги “Ўзбекистон бўйича кокус” фаолияти сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ўзаро муносабатларни тизимли ривожлантиришнинг самарали механизмига айлангани эътироф этилган.
Суҳбат давомида иқтисодий ҳамкорлик масалаларига ҳам эътибор қаратилган. Икки томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга таркибига 38 та етакчи компания кирадиган Aмерика-Ўзбекистон савдо палатаси салмоқли ҳисса қўшаётгани, 2023 йилнинг январ-июл ойларида товар айирбошлаш ҳажми 321,5 миллион долларни ташкил этгани таъкидланган. Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилган.
Шунингдек, меҳнат муносабатлари йўналишидаги ҳамкорликни изчил давом эттириш, бунда муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат соҳасига халқаро стандартларни жорий этиш каби масалаларда доимий маслаҳатлашувларни олиб боришга келишиб олинган.
Бундан ташқари, “Марказий Осиё – AҚШ” C5+1 формати доирасида келгуси йилда Aмерика томони (ЮСAИД) билан тадбиркор аёлларнинг C5+1 форматида ўтадиган Халқаро форуми, унда тадбиркор аёлларнинг фаол иштироки масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Томонлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш, эътиқод ва сўз эркинлиги борасида ҳам фикр алмашган.
Мавзуга оид
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
17:03 / 25.11.2024
Ўзбекистонда «Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик» тадбирларига старт берилди
16:33 / 25.11.2024