Жамият | 18:00 / 14.09.2023
4462
2 дақиқада ўқилади

“Билим учун 100 миллион” лойиҳаси эълон қилинди

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ташаббуси билан ўтказиладиган олимпиада икки босқичда бўлиб ўтади. Лойиҳанинг биринчи босқичига 12 сентябр куни @bilimtestbot Telegram-ботида старт берилди. Ғолиб бўлган иштирокчи 100 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Ёшлар ишлари агентлиги ва “Менинг юртим” телеканали ҳамкорлигида “Билим учун 100 миллион” лойиҳасига старт берилди. “Билим учун 100 миллион” лойиҳаси оммабоп лойиҳа бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган барча иштирок этиши мумкин

Мазкур лойиҳани ўтказишдан мақсад — Ўзбекистонда билим олишни оммалаштириш, билимдонларни кашф этишдан ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат

Лойиҳа икки босқичда: биринчи босқич онлайн (12 сентябрдан 1 декабргача), иккинчи босқич офлайн шаклда ўктазилади.

Олимпиаданинг биринчи босқичи 12 сентябр куни @bilimtestbot Тelegram-ботида старт олди ва 1 декабрга қадар давом этади. Ҳар ҳафта янги тур эълон қилинади, 1 та тур 40 та саволдан иборат бўлади. Буни ишлаш учун 1 соат вақт тақдим этилади.

Ҳар ҳафтада тақдим этилган саволларни фойдаланувчилар ишлаб, 1 декабрга қадар балл йиғиб боради. 1 декабрга қадар @bilimtestbot тақдим этган саволлардан энг юқори балл тўплаган 100 нафар иштирокчи Тошкент шаҳрига, олимпиаданинг иккинчи босқичига таклиф этилади.

Олимпиада финалида 1-ўринни қўлга киритган ғолиб 100 миллион сўм, қолган 99 нафар финалчининг ҳар бири эса 1 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади. Танлов низоми билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

 

Мавзуга оид