Ўзбекистон | 22:15 / 31.10.2023
12393
1 дақиқада ўқилади

Нишон тумани ҳокими Муборак туманига ҳоким қилиб ўтказилди

Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳокими ўз лавозимидан озод этилиб, Муборак тумани ҳокими этиб тайинланган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Бугун 2023 йил 31 октябр куни халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган ва унда ташкилий масалалар кўриб чиқилган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, сессияда туман ҳокими Акрам Орипов ўз лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига депутатлар Мухтор Ҳайитмуродовни Муборак тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашган.

М.Ҳайитмурадов 1970 йилда Ғузор туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Банк-молия академиясини тамомлаган.

У 2018 йилдан буён Нишон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид