Навоий вилояти прокурори лавозимидан озод қилинди
2020 йил ноябр ойидан Навоий вилояти прокурори бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратурага ишга ўтказилган.
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратуранинг Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
Азамат Мирзаев эса Навоий вилоятининг янги прокурори бўлади.
Маълумот учун, Бахтиёр Аҳмедов 1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат юридик институтини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1998–2001 йилларда Янгиер шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси, ёрдамчиси, катта терговчиси, 2001–2002 йилларда Сирдарё вилояти прокуратураси ички ишлар идораларида Тергов ва суриштирув устидан назорат қилиш бўлими прокурори вазифасини бажарувчи, бўлим прокурори, 2002–2006 йилларда Сирдарё вилояти прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси сифатида ишлаган.
2006–2008 йилларда Прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси таркибидаги ахборот таҳлил бўлими прокурори бўлиб фаолият кўрсатган. 2008–2017 йилларда Сирдарё вилояти прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган. Аҳмедов 2017–2018 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи, 2018–2019 йилларда Навоий вилояти прокурорининг ўринбосари, 2019 йилдан 2020 йилга қадар Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2020 йил 26 ноябрда Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
16:07 / 03.12.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024