Ўзбекистон | 07:25 / 18.11.2023
7866
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 9-синф ўқувчиси ис газидан огоҳлантирувчи қурилма яратди

Қурилма газ, олов ва тутун юзага келганда уй эгаларини огоҳлантиради, шунингдек, ўт ўчирувчиларга хавф юзага келган жойдан геолокация ташлаб, SMS хабарнома юборади.

Тошкентда мактаб ўқувчиси ис газидан огоҳлантирувчи қурилма яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Қурилма 9-синф ўқувчиси бўлган Озодбек Ҳошимов томонидан ихтиро қилинган бўлиб, у уч йилдан буён робототехника тўгарагига қатнаб келган. Қурилма газ, олов ва тутун юзага келганда уй эгаларини огоҳлантиради, шунингдек, ўт ўчирувчиларга хавф юзага келган жойдан геолокация ташлаб, SMS хабарнома юборади.

“Қиш мавсуми эди. Одамлар ис газидан вафот этди деган машъум хабарларни ОАВ орқали ўқиб, эшитганимда, бунинг олдини олиш керак деган ўй келди ва бунинг ортидан мана шу ихтирони яратиш ғояси туғилди. Агар ушбу ихтиро тегишли хизматлар билан интеграция қилинса, албатта бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинишига ишонаман”, — дейди ўқувчининг ўзи.

Айни дамда унинг ихтиросини патентлаш жараёни кечмоқда.

Мавзуга оид