Жаҳон | 14:51 / 03.12.2023
20321
7 дақиқада ўқилади

Киев атрофидаги ҳимоя тизимлари ва Купянскка борган Зеленский. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 647-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Зеленский украин ва россиялик ҳарбийлар жанг майдонида асирлар алмашинувини амалга оширганини айтди: «Кўпинча ҳарбий асирларни ҳаммага жар солмасдан алмашамиз. Очиғини айтаман — тўғридан тўғри жанг майдонида». 
  • Украина хавфсизлик хизмати мамлакатнинг собиқ президенти Петро Порошенко Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашмоқчи экани ҳақида хабар берди. Идора хабарига кўра, Россия бу учрашувдан Украинага қарши провокация учун фойдаланмоқчи. 1 декабр куни Порошенко хориж сафарига  чиқмоқчи бўлганида чегарадан ўтказишмаганини айтганди.
  • Бурятияда Байкал-Амур магистралининг Северомуйск туннелида юк поездида портлаш рўй берди. Украинадаги нашрлар туннелда портловчи қурилма ишга тушгани ва бунинг ортида Украина хавфсизлик хизмати турганини хабар қилганди. Айни вақтга келиб ҳаракат тикланган.
  • Эстония бош вазири Кай Каллас РФ фуқаролигини олишга қарор қилган фуқаролар хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги ва улар депортация қилинишини айтди.
  • Россия қўшини тунда Украина ҳудудига дронлар ва ракеталар билан ҳужум уюштирди. Украина қуролли кучлари 11 та дрондан 10 таси, шунингдек Х-59 ракетаси уриб туширилгани ҳақида маълум қилган. Одесса областида инфратузилма объекти шикастланган, жароҳатланганлар йўқ.
  • Путин РФ армияси сонини 170 минг кишига ошириш тўғрисидаги фармонини имзолади.
  • «Медиазона» ва BBC Украинадаги урушда ҳалок бўлган 38 минг россиялик ҳарбий шахсини тасдиқлади.
  • Елена Зеленская: «Мен турмуш ўртоғим кейинги муддатга ҳам президент бўлишини хоҳламайман».

Киев остонасидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари

Avenger зенит комплекси Киев яқинида. Бу Американинг ўзиюрар зенит-ракета комплекси бўлиб, 2022 йил ноябрида Украинага 400 миллион доллар миқдоридаги навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетидан ўрин олганди. 2023 йил сентябрида ҳам АҚШ ушбу ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини янги ҳарбий ёрдам пакетига  киритганди.
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Avenger зенит-ракета комплекси ҳайдовчисининг кабинаси
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Немисларнинг ўзиюрар «Гепард» зенит қурилмасидаги украин экипажи Киев атрофида — у россияликлар дронларини уриб тушириш учун қўлланади. 25 ноябр куни УҚК мамлакат ҳудудида, асосан Киев областида «Гепард» тизимлари орқали россияликлар учирган 75 та Shahed дронларидан 74 таси уриб туширилгани ҳақида хабар берди.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
«Гепард» экипажи Киев яқинида
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчилар ЗУ-23-2 зенит қурилмасини намойиш этмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
 ЗУ-23-2 қурилмасидан фойдаланиш жараёни
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳарбийси россияликларнинг бир неча кун олдин уриб туширилган дрони парчасини олиб кетмоқда, 30 ноябр
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Зеленскийнинг фронтга ташрифи

Украина президенти Володимир Зеленский ва мудофаа вазири Рустем Умеров Украина ҚКнинг Харкив области Купянск шаҳри йўналишидаги қўмондонлик пунктига ташриф буюрди — бу шаҳар айни вақтда ҳарбий тўқнашув чизиғидан бир неча километр масофада жойлашган. Ташриф вақтида Зеленский «Хортица» қўшинлари оператив-стратегик гуруҳи қўмондони Олександр Сирский, «Купянск» тактик гуруҳи командири Олександр Луценко ва 57-алоҳида мотопиёдалар бригадаси командири Олександр Бакулин билан учрашди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ҳарбийлар муҳокама қилган асосий мавзу Украина қуролли кучларининг РЭБ тизимлари (радиоэлектрон кураш воситалари), дронлар ва истеҳкомларни жиҳозлаш масаласида бўлган. Ташриф чоғида Зеленский беш нафар ҳарбий хизматчини мукофотлаган ва хизмат жойидаги яна 18 ҳарбийга мукофотларни юборган. 

Володимир Зеленский Украина ҚК ҳарбий хизматчисига мукофот топширмоқда. Ташрифи чоғида Украина президенти полковник Олександр Бакулин, полковник Павел Палиса ва майор Андрей Мацкалони мукофотлади
Украина президенти матбуот хизмати
Володимир Зеленский, қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирский, президент аппарати раҳбари Ондрий Ермак ва мудофаа вазири Рустем Умеров Купянск йўналишидаги вазиятни муҳокам қилмоқда
Украина президенти матбуот хизмати
Зеленскийнинг ташрифи вақтида қўмондонлик пункти қўриқланиши
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Шведлар БМПсига хизмат кўрсатаётган украин ҳарбийлари

CV9040 пиёдалар жанговар машинаси — Stridsfordon 90 платформасидаги асосий модификация. Иккинчиси 1980-йиллар ўрталаридан бошлаб Швеция қуруқлик қўшинлари буюртмасига кўра ишлаб чиқарила бошланган. Унинг шассисида БМПдан ташқари CV90120-T енгил танклари, қўмондонлик-штаблари, таъмирлаш-эвакуация қилиш ва бошқа машиналар ҳам тайёрланган. Ҳозирда CV90 русумли БМП Финландия, Дания, Норвегия, Эстония, Нидерландия ва Эстония армияларида ҳам мавжуд, аммо ушбу техникаларнинг энг йирик парки (500 дан ортиқ машина) Швециянинг ўзида. 2023 йилда Украина Швециядан ҳарбий ёрдам сифатида 50 дона CV9040 қабул қилиб олганди. Украина ҚКнинг ёзги қарши ҳужум якунланганидан кейин ҳам сафда қолаётган машиналар сони аниқ эмас. Oryx проектига кўра, ҳозиргача очиқ манбалар орқали камида 4 дона CV9040 йўқ қилингани ёки Россия ҳарбийлари томонидан эгаллаб олингани тасдиқланган. 

Украиналик ҳарбий Бахмут ҳудудидаги позицияда шведларнинг CV90 русумли пиёдалар жанговар машинасини (БМП) тозаламоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Бахмут ҳудудидаги позицияда CV90’ни кўздан кечирмоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Бахмут ҳудудидаги позицияда CV90’ни қордан тозаламоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
CV90 пиёдалар жанговар машинаси жамоаси Бахмут атрофидаги позицияда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид