Жаҳон | 16:19 / 25.12.2023
18401
5 дақиқада ўқилади

Кремл яқинидаги акция ва фронт чизиғида байрам. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 669-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина мудофаа вазири Рустем Умеров ҳарбийлар фақат уруш якунланганидан кейингина демобилизация қилиниши мумкинлигини маълум қилди.
  • Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг ҳисоблашича, Владимир Путин урушни «тўлиқ ғалаба»га қадар олиб боришни мақсад қилган.
  • Россия қўшини Украинанинг Миколайив, Кировоград, Запорижжя, Днипропетровск ва Хмелницкая областларига дронлар орқали ҳужум уюштирди. Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлиги 15 дрондан 14 таси уриб туширилганини маълум қилган.
  • Херсонда тунги зарбалар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Сафарбар қилинганларнинг рафиқалари Кремл олдида акция ўтказди

24 декабр куни Кремл яқинида сафарбар қилинганларнинг рафиқалари акцияси бўлиб ўтди. Euronews маълумотига кўра, унда 12 нафар россиялик аёл қатнашган — уларнинг барчаси оқ шарф ўраган. Улар Александровский боғидаги Номаълум аскар ёдгорлигига гулдасталар қўйишган. «Кимдир [орамизда] барчаси якунланишини, кимдир ғалабамизни хоҳлайди. Аммо энг асосийси — барча йигитларнинг уйга қайтишини истайди», — деган акция иштирокчиларидан бири Полина журналистларга.

Ноябр ойи охирида «Путь домой» телеграм-каналида сафарбар қилинганларнинг турмуш ўртоқлари муддатсиз сафарбарликка қарши манифест ва петицияларни эълон қилишганди. Кейинроқ улар флешмоб ўтказиб, автомобилларига «Vерните мужа. Я Zа#балась» ёзувли стикерларни ёпиштириб олишганди. 18 декабр куни сафарбар қилинганларнинг қариндошлари канал орқали Владимир Путинга мурожаат йўллашганди: «Бизни тинч яшашга қўйинг. Ёки фронтга ўзингиз боринг ва ўзингиз ўлинг». 19 декабр куни улар олдинги чизиқдаги яқинларига ФХХ (ФСБ) ходимлари бориб сўроқ ва таҳдид қилаётгани ҳақида хабар беришди.

Россия мудофаа вазирлиги 20 декабр куни сафарбар қилинганларнинг хизмат муддати бир йил билан чекланмаслигини ҳамда чақирилган ҳарбий хизматчилар уруш охиригача хизматда қолишини маълум қилди. Вазирлик баёнотида айтилишича, сафарбар этилганларнинг ҳарбий хизмат муддати Владимир Путин сафарбарлик якунлангани тўғрисидаги фармонини имзолаганидагина якунланади. Вазирлик бошқа вариантларни «мақсадга мувофиқ эмас» деб атаган.

Сафарбар этилган россияликларнинг яқинлари Кремл олдидаги акцияда. «Vерните мужа. Я Zа#балась» — бу ноябр ойи охирида «Путь домой» телеграм-каналида пайдо бўлган шиор
Ольга Мальцева / AFP / Scanpix / LETA
Полициячилар акция иштирокчиларининг ҳужжатларини текширишмоқда. Қўлга олинганлар тўғрисида маълумот йўқ
Ольга Мальцева / AFP / Scanpix / LETA
Акция иштирокчилари Мангу олов олдида
Олга Малцева / AFP / Scanpix / LETA

Украиналик ҳарбий хизматчи ва унинг рафиқаси фронт яқинидаги Краматорск шаҳри вокзалида 

Украиналик жангчи Вячеслав Рождество муносабати билан ўзини кўришга келган турмуш ўртоғи Виктория билан кўришмоқда. Бу йилда Украина илк бор ушбу байрамнини 7 январда эмас, 25 декабрда нишонламоқда
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк областида украинларнинг қўлбола баравар ўт очиш реактив тизими 

Украина ҚК 127-алоҳида ҳудудий мудофаа бригадасининг 228-алоҳида баталёни жангчиси Донецк атрофидаги олдинги чизиқда ракеталарни қўлбола баравар ўт очиш реактив тизимидан отиш учун тайёрламоқда.
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик жангчилар кузовига қўлбола баравар ўт очиш реактив тизими маҳкамланган пикапда кетишмоқда. Украин ҳарбийлари худди россияликлар каби пикаплар ва ўлжа қилиб олинган ракета қурилмаларидан қўлбола баравар ўт очиш реактив тизимлари тайёрлашмоқда
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Баравар ўт очиш реактив тизимидан ўт очилиши
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA

Олдинги чизиқда Рождество ибодати

 

Украина ҚК 14-алоҳида механизациялашган бригадаси аскарлари Харкив области Купянск шаҳри яқинидаги фронт чизиғида рождество ибодати чоғида
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид