Жаҳон | 15:52 / 07.01.2024
32721
11 дақиқада ўқилади

Путин ҳалок бўлган ҳарбийларнинг бевалари билан учрашди, Москва марказида пикетлар давом этмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 682-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия мудофаа вазирлиги Қрим устида украинларнинг тўртта ракетаси тўхтатилгани, кейин Қора денгиз устида кемаларга қарши олтита ракета уриб туширилгани ҳақида ҳисобот берди. Украина қуролли кучлари Қримдаги Саки ҳарбий аэродромига зарба берилганини маълум қилган.
  • Донецк областининг Покровск райони Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, шундан беш нафари болалар. Харобалар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин.
  • Белгородда украинлар ҳужумидан кейин ёпилган савдо марказлари фаолияти тикланди, аммо рождество ибодатлари бекор қилинди.
  • Москва марказида сафарбар қилинганларнинг аёллари турмуш ўртоқларини фронтдан қайтаришни талаб қилган ҳолда пикетга чиқишди. Шунингдек, 15 чоғли киши Қизил майдондаги митингга келган. Қўлга олинганлар ҳақида хабар берилмаган.
  • Володимир Зеленский россияликларнинг музлатилган активларини Украинага беришга чақирди, у бу активлар қийматини 300 миллиард долларга баҳолаган. «Бу террорчи давлатни ўз террори учун тўлов қилишга мажбур этиш учун тарихий имконият», — дея қайд этган Зеленский.
  • Украинага Даниядан илк F-16 қирувчилари етказиб берилиши ярим йилга кечиктирилмоқда. Дания мудофаа вазирлиги кечикиш сабабини келтирмаган. Копенҳаген Киевга F-16 самолётларидан жами 19 тасини етказиб беришни ваъда қилган. Украина ҚК яна 42 та қирувчи самолётни Нидерландиядан қабул қилиб олиши керак — улар ҳам ҳозирча етказиб берилмади.

Путиннинг уруш қурбонлари яқинлари билан учрашуви

Рождество арафасида Владимир Путин Москва областидаги Ново-Огарёво қароргоҳида Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг бевалари ва етим қолган фарзандларини қабул қилди.

Путин қурбонларнинг оила аъзолари «ҳар доим ёнида қўллаб-қувватлай оладиган, ёрдам берадиган ва керак бўлганда ёрдамга етиб келадиган одамлар борлигини ҳис қилиши кераклиги»ни айтди. РФ президенти, бунинг учун «ҳукуматнинг исталган даражадаги ҳамкасблари» масъул бўлиши лозимлигини қўшимча қилган.

Президент билан учрашувдан олдин россиялик ҳарбийларнинг яқинлари кўргазма ва бошқа тадбирларга ташриф буюришган. Болалар учун 6 январ куни кечқурун Ново-Огарёво қароргоҳи ҳудудидаги отхонага экскурсия уюштирилган. «Етарлича батафсил суҳбат» (Дмитрий Песков президентнинг ҳарбийларнинг оилаларига мурожаатини шундай таърифлаган)дан кейин Путин бевалар ва болаларни байрам зиёфатига ва қароргоҳдаги ибодатхонадаги рождество ибодатига таклиф этган.

Владимир Путин Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг оила аъзолари билан
Гавриил Григоров / Спутник / AP / Scanpix / LETA
Путиннинг Ново-Огарёводаги қароргоҳида байрамона кечки овқат
Гавриил Григоров / Спутник / AP / Scanpix / LETA
Ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлардан бирининг ўғли Путин қароргоҳидаги ибодатхонада рождество ибодати вақтида
Гавриил Григоров / Спутник / AP / Scanpix / LETA
Ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг яқилари Путин билан учрашувда
Гавриил Григоров / Спутник / AP / Scanpix / LETA
Гавриил Григоров / Спутник / AFP / Scanpix / LETA

Украинага учирилган ракеталар қолдиқлари 

Украина ҳукумати тасдиқлашича, Россия қўшини Харкивга 2 январ куни йўллаган ракеталар Шимолий Кореядан сотиб олинган. Ҳарбийлар ракеталардан бирининг бутун қолган дум қисмини ўрганиб, унинг Россияда ишлаб чиқарилган «Искандер»нинг шу каби қисмидан фарқ қилишига асосланган ҳолда шундай хулосага келишган. Бу маълумотни тасдиқлаш ёки инкор этиш имконсиз. Украина ҳукумати экспертиза ўтказишда давом этаётганини билдирган.
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Киевнинг Шевченково районида Украина фавқулодда давлат хизмати сапёрлари Россиянинг «Кинжал» аэробаллистик гипертовушли ракетасининг жанговар каллагини ковлаб олиб, хавфсизлаштиришга муваффақ бўлишди.
Фото: Украина ФВДХ
Ракеталарни хавфсизлаштириш Россия қўшинларининг Украина пойтахтига 2023 йил 29 декабрида қилган ҳужуми оқибатларини бартараф этиш доирасидаги навбатдаги амалиёт бўлди. Сўнгги ойларда Киев бўйлаб амалга оширилган энг кучли ракета ҳужумлари оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 32 киши ҳалок бўлган.
Фото: Украина ФВДХ

Украиналик аскарлар Авдийивка яқинидан эвакуация қилиниши

Украиналик ҳарбий врачлар ярадор аскарни Авдийивка атрофидан эвакуация қилиш учун тиббиёт пунктидан автомобилга олиб ўтмоқда. Россия армияси Донецк яқинидаги бу шаҳарни олиш учун 2023 йил октябрида кенг кўламли юриш бошлаганди.
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Эвакуация бўлишини кутаётган украиналик ярадор аскар
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик ҳарбий врачлар автомобили ярадор жангчиларни олдинги чизиқдан олиб кетмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Бахмут атрофидаги украин танклари 

Украина ҚК жангчилари Т-64 танкида Бахмут атрофида ҳаракатланмоқда. РФ армияси бу шаҳарни кўп ойлик жанглардан кейин 2023 йил майида эгаллаб олган, аммо Донецк областининг бу йўналишида ҳарбий ҳаракатлар ҳамон давом этмоқда.
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Украиналик аскарлар Т-64 танкида. Бу жанговар машиналар 1960-йилларда СССРда ишлаб чиқарилган
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images

Москвада яккалик пикет 

Россиялик Мария Андреева (унинг турмуш ўртоғи 2022 йил октябрида сафарбар қилинган) РФ мудофаа вазирлигининг Москвадаги биноси олдида яккалик пикетда. Андрееванинг қўлидаги плакатда шундай ёзилган: «2024 йил оила йилими? Сафарбар қилинганларни оилаларига қайтаринг!» Сафарбар қилинган россиялик ҳарбийларнинг рафиқалари 2023 йил ноябридан эрларини фронтдан қайтаришни фаол талаб қила бошлашди. «Путь домой» телеграм-каналида муддатсиз сафарбарликка қарши манифест ва петициялар эълон қилинганди. Кейинроқ аёллар флешмоб ўтказиб, автомобилларига «Vерните мужа. Я Zа#балась» ёзувли стикерларни ёпиштириб олишганди. Сафарбар қилинганларнинг рафиқалари 6 январ куни Кремл олдида митинг уюштирди (унга 15 га яқин киши келди) ва Москва марказида яккалик пикетлар ўтказишди. Қўлга олинганлар ҳақида хабар қилинмаган.
Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин артиллериячилари

Фронтдаги вазият боши берк кўчага кириб қолгани ҳақидаги хабарларга қарамай, Украина қуролли кучлари энг қайноқ нуқталарда РФ қўшинларига қаршилик кўрсатишда давом этмоқда. Фотода — украин ҳарбийлари шведларнинг Archer («Камончи») ўзиюрар артиллерия қурилмаси орқали русларнинг Донецк областидаги позициясига зарба беришга тайёрланаётгани акс этган.
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Кўп мақсадли, 155-миллиметр калибрли Archer қурилмаси ўқ отиш вақтида ўқлаш жараёни тўлиқ автоматлаштирилгани билан ажралиб туради (бу эса, расчётдаги ҳарбийлар сонини уч-тўрт кишигача қисқартириш имконини беради). Archer биринчи снаряд нишонга бориб етгунича учта снаряд учиришга улгуради. Фотода — русларнинг Донецк областидаги позициясига зарба беришга тайёрланиш жараёни
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Archer сўнгги вақтларда тез-тез Донецк области ҳудудида ишлаётган фотомухбирлар объективига тушмоқда. Бу фотода гаубица аллақачон нишон олгани ва россияликлар позициясига зарба беришга тайёр ҳолда тургани акс этган
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Украина қуролли кучлари россияликларнинг Донецк областидаги позициясига Archer артиллерия қурилмасидан зарба йўлламоқда
​​​​​Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images

Грознийда Скотт Риттер билан тантанали учрашув

Скотт Риттер — ўтмишда америкалик денгиз пиёдаси ва БМТ инспектори бўлган — сўнгги йилларда Россия пропагандасининг севимли шахсларидан бирига айланган. У «ҳарбий эксперт» сифатида ҳар қандай янгиликни кремлпараст позициядан туриб шарҳлайди — давлат назоратидаги рус нашрлари эса унинг сўзларини «Украина қуролли кучлари стратегик мағлубиятга учради», «Зеленскийдан тез орада қутулишлари мумкин» ва ҳоказо сарлавҳалар билан тарқатишади. Пропагандани ушбу спикернинг ёмон репутацияси ташвишга солмайди: 2011 йил апрелида АҚШ суди Риттерни вояга етмаган қизнинг номусини булғашга уринишда айбдор деб топган.

5 январ куни Рамзан Қодиров Риттерга Грознийда кутилмаганда ҳашаматли қабул уюштирди. Америкаликнинг қаршисида махсус бўлинманинг ўн минглаб жангчилари саф тортди, Чеченистон раҳбарининг ўзи эса бу маросим вақтида шов-шувли баёнот билан чиқди: оила аъзоларидан санкциялар ечилиши эвазига асирликдаги украин ҳарбий хизматчиларини топширишга тайёрлигини айтди. Бу таклиф Россиядаги уруш тарафдорлари бўлган «ҳарбий мухбир»ларнинг кескин норозилигига учрагач, Қодиров ўз сўзларини «катта троллинг» деб атади.

Махсус бўлинма жангчилари Грознийда Скотт Риттер ташрифи шарафига саф тортди
Чингис Кондаров / Reuters / Scanpix / LETA
Скотт Риттер саф тортган қўшин қаршисида нутқ сўзламоқда
Чингис Кондаров / Reuters / Scanpix / LETA
«Майдонда 25 минг ўқитилган ва тўлиқ жиҳозланган жангчи саф тортди, юзлаб жанговар машиналар ва ўлжа қилиб олинган ғарб қуроллари тизиб қўйилди», — дея тасвирлаган маросимни ўз телеграм-каналида Қодиров
Чингис Кондаров / Reuters / Scanpix / LETA
Олдинги планда — либосида Гудермесда жойлашган Россия махсус кучлари университетининг нашивкалари акс этган жангчилар
Чингис Кондаров / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид