Европа Иттифоқи Қизил денгизда ҳарбий операция тайёрламоқда — ОАВ
Режага кўра, юк ташиш кемалари ҳарбий кемалар ёрдамида ҳимоя қилиниши мумкин.
Европа Иттифоқи Қизил денгизда тижорий юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш учун янги операция тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico нашри Европа ташқи ишлар хизмати ҳужжатига таяниб ёзди.
Олинган маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи Қизил денгиздан Форс кўрфазига қадар амал қиладиган операцияни режалаштириши керак. Бу феврал ойининг охирида бошланиши мумкин.
Европалик дипломатларнинг журналистларга айтишича, режа келаси ҳафта Европа Иттифоқининг халқаро ишлар ва хавфсизлик қўмитаси йиғилишида муҳокама қилинади. Режада тилга олинган ҳарбий кемаларни қайси давлатлар бериши ҳозирча маълум эмас.
Сўнгги пайтларда Қизил денгизда тижорат кемаларига ҳужумлар мунтазам равишда қайд этилмоқда. Қўшма Штатлар дрон ва ракеталар Яман ҳудудидан учирилаётганини айтмоқда. АҚШ президенти Жо Байден сўзларига кўра, яманлик исёнчи ҳусийларнинг халқаро тижорат кемаларига уюштирган сўнгги 27 та ҳужуми 50 дан ортиқ мамлакатга таъсир кўрсатган.
9 январ куни ҳусийлар Америка кемаларига энг йирик ҳужумни амалга оширгани маълум бўлди. Бунга жавобан АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳарбий объектларга оммавий зарбалар берди.
Мавзуга оид
15:56 / 22.12.2024
Америкалик ҳарбийлар Қизил денгиз устида ўз қирувчисини уриб туширди
16:03 / 20.12.2024
ЕИнинг 15 та давлати сурияликларнинг бошпана сўровини кўриб чиқмаяпти
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
13:52 / 19.12.2024