Ўзбекистонлик йигит Рубик кубиклардан ясалган асарлари билан Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди
Ҳусан Мирзаҳабибов ўз расмларида қўлида боласи бор фаластинлик аёл ва Фаластин байроғини тасвирлаган.
Ўзбекистонлик ёш Ҳусан Мирзаҳабибов Рубик кубикларидан ясалган расмлари билан Фаластин ва унинг халқини қўллаб-қувватлади.
Жиззах вилояти, Зомин туманида яшовчи 19 ёшли йигитнинг ижтимоий тармоқларда обуначилар сони кўп ва у Рубик кубикларидан фойдаланган асарлари билан танилган.
Айниқса, бу йигит кўплаб машҳур шахслар, жумладан, Темурийлар салтанати асосчиси Амир Темур, марҳум президент Ислом Каримов ва ҳозирги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сиймосини акс эттирувчи асарлари билан машҳур.
Ғазо секторида давом этаётган можаролар фонида Ҳусан Мирзаҳабибов Фаластин билан бирдамлик белгиси сифатида ўз расмларида қўлида боласи бор фаластинлик аёл ва шу давлат байроғини тасвирлаган.
Фаластинлик онанинг сурати устида ишлаётган вақтда ёзиб олинган видео турли ижтимоий тармоқларда 10 миллион мартадан кўпроқ кўрилган ва кўплаб «лайк» тўплаган.
Унинг таъкидлашича, фаластинлик аёлнинг боласини ушлаб турган сурати унинг энг муҳим асарларидан бири бўлиб, жуда кучли таассурот қолдирган.
«Ушбу расм билан мен она ва болага, бу давом этаётган урушда бегуноҳ болалар қурбон бўлаётганига эътибор қаратмоқчи эдим. Бу манзарани бутун дунё мусулмонлари кўриб турганидан ҳам хурсандман. Бу асарни яратиш учун 1500 га яқин Рубик кубиги керак бўлди, иш тахминан 8 соат давом этди», деди Мирзаҳабибов.
Йигитнинг таъкидлашича, унинг иши пайдо бўлгач, Фаластиннинг Тошкентдаги элчиси Жавод Муҳаммад Авад уни элчихонага таклиф қилган ва Фаластин муаммосига эътибор қаратгани учун ўз халқи ва президент номидан миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
18:43 / 30.11.2024
“Синвар реанимацияда найча билан нафас оларди” — БМТда америкалик шифокор Ғазода кўрган даҳшатли манзаралари ҳақида кўзда ёш билан гапирди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
22:51 / 22.11.2024