Ўзбекистон | 07:04 / 19.01.2024
4412
1 дақиқада ўқилади

Цемент заводларидан чиқаётган чангни камайтириш учун қурилмалар ўрнатилди 

Бу қурилмалар чангнинг умумий миқдорини 75 фоиздан 99 фоизгача тозалаш самарадорлигига эга.

Фото: Kun.uz

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида “Республика қурилиш материаллари саноатининг 2023 йил таҳлили ва соҳадаги ўзгаришлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Тадбирда атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган хўжалик субъектларининг атроф-муҳитга бўлган таъсири мониторингини кучайтириш, мазкур соҳа такомиллаштирилиши ва рақамлаштирилиши бўйича бир қатор қарорлар қабул қилингани ва бугунги кунда уларнинг ижроси таъминлаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.

Маълум қилинишича, белгиланган “Тармоқ жадвали” асосида ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 10 тасида автоматик станция ўрнатилган. 

Цемент заводларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган чангларни камайтириш ва санитария меъёрида бўлишини таъминлашда циклонли филтр, электрофилтр ва бошқа турдаги технологик чанг-газлар тозаловчи қурилмалар қўлланади. 

Бу қурилмалар чангнинг умумий миқдорини 75 фоиздан 99 фоизгача тозалаш самарадорлигига эга.

Мавзуга оид