Назарбоевнинг қамалган жиянидан давлат фойдасига 98 миллион доллар ундирилди
Қайрат Сотиболдиули ўғирликда айбдор деб топилиб, 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Қозоғистоннинг Коррупцияга қарши кураш хизмати собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиулидан яна 44,6 миллиард тенгени (98 миллион доллар) мусодара қилди, у давлат маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, 6 йилга қамалган.
Маблағлар давлатга етказилган зарарни қоплаш учун республика бюджетига ўтказилди.
Сотиболдиули 2022 йил март ойи ўрталарида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва «Казахтелеком» АЖ билан «Центр транспортного сервиса» АЖ маблағларини ўта йирик миқдорда ўзлаштиришда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, Сотиболдиули ва унинг собиқ рафиқаси Гулмира ҳам бизнесни босқинчилик йўли билан эгаллаб олганликда гумон қилинган.
2022 йил сентябр ойида Остона шаҳри суди Сотиболдиулини ўғирликда айбдор деб топиб, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йилга давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Бундан ташқари, суд уни Қозоғистон миллий хавфсизлик органлари генерал-майори махсус унвонидан, шунингдек, «Курмет» ва «Парасат» давлат орденларидан маҳрум этиш бўйича таклиф киритди.
2023 йил декабр ойида Сотиболдиули шартли равишда озод қилиш тўғрисида сўров юборди, аммо суд унинг илтимосини рад этди.
Аввалроқ, Коррупцияга қарши кураш хизмати Сотиболдиули ва унга алоқадор шахслар томонидан ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган 464 миллиард тенгедан (1 миллиард доллар) ортиқ мулк ва маблағлар давлатга қайтарилгани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
17:20 / 17.12.2024
Хитойда катта миқдорда пора олишда айбланган партия мулозими қатл этилди
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
12:00 / 11.12.2024
Нетаняҳу коррупция бўйича иш юзасидан судда кўрсатма беришни бошлади
21:00 / 09.12.2024