Ўзбекистон | 22:18 / 19.02.2024
18556
3 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Шерали Холмаҳамадович Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1984 йил Олтинсой туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2010 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – амалий математика, молия, давлат бошқаруви.

Шерали Жўраев меҳнат фаолияти давомида туман ҳокимининг ўринбосари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Вилоятда яна қуйидаги тайинловлар амалга оширилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг тегишли буйруғи билан Одилжон Алмаҳамадович Ёқубов Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Одилжон Ёқубов

О. Ёқубов 1983 йилда Олтинсой туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – солиқлар ва солиққа тортиш.

Меҳнат фаолияти давомида давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи, вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи, туман солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар 2023 йилдан буён Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Маданият вазирининг тегишли буйруғи билан Шуҳрат Абдуғаффорович Нормуродов Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шуҳрат Нормуродов

Ш. Нормуродов 1989 йилда Шеробод туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – фолклор-этнографик жамоалари ташкилотчиси.

Меҳнат фаолияти Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директор ўринбосари, Маданият вазирлиги инвестицияларни жалб қилиш ва маданий туризмни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар 2022 йилдан буён Олий Мажлис Сенати ҳамда БМТ тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси консултанти лавозимида фаолият юритаётган эди.

«Микрокредитбанк» АТ банки бошқаруви раисининг тегишли буйруғи билан Азамат Жўраевич Ражабов «Микрокредитбанк» АТ банки Сурхондарё вилояти филиали бошлиғи лавозимига тайинланди.

Азамат Ражабов

А. Ражабов 1983 йилда Музработ туманида туғилган. 2006 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳосиблик ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили, иқтисодиёт.

Меҳнат фаолияти давомида «Микрокредитбанк» АТ банки туман филиали бошқарувчиси, «Микрокредитбанк» АТ банки вилоят минтақавий филиали бошлиғи, «Микрокредитбанк» АТ банки бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар 2023 йилдан буён «Микрокредитбанк» АТ банки Тошкент вилояти минтақавий филиали бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Мавзуга оид