Тошкентда 1,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхоналар фош этилди
Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ва Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширувлар ўтказилган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, унда фуқаролар Э.А., У.К. ва бошқалар “Шарқ ҳақиқати” МФЙ ҳудудидаги 2 та хонадонда ташкил этилган иссиқхоналарни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғри йўли билан улаб, жами 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:51 / 27.12.2024
Ўзбекистон қандай қилиб йирик газ экспортёридан соф импортёрига айланди?
14:37 / 27.12.2024
380 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
12:29 / 27.12.2024
Тошкентда 316 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
21:05 / 22.12.2024