Ўзбекистон | 07:46 / 06.03.2024
6548
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

Пахта тозалаш корхонасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказилган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда “Р.Т.” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси бош энергетиги А.Қ. ва бошқалар пахта тозалаш корхонасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид