Жаҳон | 08:41 / 09.03.2024
11843
2 дақиқада ўқилади

Дронлар Россиянинг бир қанча шаҳарларига ҳужум қилди

Россиянинг Ростов ва Курск вилоятлари дронлар ҳужумига учради. Маълум қилинишича, ҳужумлар ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ёрдамида қайтарилган.

Фото: AP

Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россиянинг Курск ва Ростов вилоятларига учувчисиз учоқлар ҳужумларини қайтарди. Бу ҳақда губернаторлар Роман Старовойт ва Василий Голубев 9 март, шанбага ўтар кечаси Telegram-каналларида ёзган. Хусусан, уларнинг маълумотларига кўра, Таганрог ҳужумга учраган.

Москва вақти билан тахминан 2:30 да Курск вилояти губернатори Роман Старовойт минтақада ракета таҳдиди эълон қилинганини ёзди. Тахминан 20 дақиқадан сўнг, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан Украина УУАнинг уриб туширилиши ҳақида хабар пайдо бўлди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, учувчисиз учиш аппарати қолдиқлари клиника томига тушган. Портлаш хавфи туфайли реанимация бўлимидаги беморлар эвакуация қилинди.

Ростов вилояти губернатори Василий Голубев ҳам Таганрог узра учувчисиз учоқларнинг «катта ҳужуми» қайтарилгани ҳақида ёзган. Унинг сўзларига кўра, натижада маҳаллий Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир ходими жароҳатланган. Кейинроқ минтақа раҳбари вилоят ҳудудига яна бир ҳужум қайтарилгани ҳақида хабар берди.

Мавзуга оид