Дронларни қонунга хилоф равишда олиб кирганлик учун жазо енгиллаштирилди
Учувчисиз учадиган аппаратларни (дронлар) қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун аввал маъмурий, кейин жиноят жавобгарлик белгиланди. Аввал тўғридан тўғри жиноий жавобгарлик бор эди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги қўшимчалар киритилди:
– Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини мусодара қилиб, БҲМ 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур ҳаракатларни содир этган шахс, агар учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади. Илгари бу норма мавжуд эмас эди.
Учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун аввал маъмурий кейин жиноят жавобгарлик белгиланди. Аввал тўғридан тўғри жиноий жавобгарлик бор эди.
Жумладан, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидагилардан бири билан жазоланади:
- БҲМ 25 бараваридан 50 бараваригача (8 млн 500 минг сўмдан 17 млн сўмгача) миқдорда жарима;
- 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- 3 йилгача озодликни чеклаш;
- 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
12:55 / 21.12.2024
Татаристон бўйлаб дронлар ҳужуми кузатилди
15:33 / 18.12.2024
АҚШдаги сирли дронлар: улар ҳақида нималар маълум?
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:12 / 13.12.2024