Ўзбекистон | 10:14 / 29.03.2024
5049
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг 12 туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган

Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Бахмал, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Янгийўл туманлари, Хонобод, Гулистон, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган.

Лекин, аксарият вилоят ва туманларда дарахт экадиган жойлар ҳалигача белгиланмагани, суғориш ва кўчатга пул ажратилмагани танқид қилинди.

Масалан, боғ учун Қорақалпоғистонда 47 гектар, Наманганда 25 гектар ва Қашқадарёда 26 гектар ажратилиб, ишлар бошлаб юборилган. Лекин Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳалигача қарор қабул қилмаган.

Айниқса, Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Бахмал, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Янгийўл туманлари, Хонобод, Гулистон, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.

Мавзуга оид