Жамият | 08:45 / 10.04.2024
4862
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқда синтетик гиёҳвандлик воситаларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Гумонланувчи шаҳар ҳудудида бир нечта жойларга полиэтилен пакетларга қадоқланган гиёҳванд моддаларни яшириб кетаётгани аниқланиб, қўлга олинган.

Фото: ИИВ

Жорий йилнинг 7 апрел куни Чирчиқ шаҳри ҳудудидан ўтган канал ёқасида ўзини шубҳали тутган шахс тунги хизматга жалб қилинган шаҳар ИИБ Патрул-пост хизмати ходимлари эътиборини тортган.

1996 йилда туғилган фуқаро Ғ.М. ходимлар томонидан тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 21 дона сариқ полиэтилен пакетларда қадоқланган гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ўтказилган суриштирув давомида у, шаҳарнинг Чинара ҳудудига 1 дона, ҳудуд яқиндаги анҳор бўйига 3 дона худди шундай сариқ полиэтилен пакетга қадоқланган синтетик моддаларни яширганлиги ва кейинроқ уларни ижтимоий тармоқда (локация) орқали сотмоқчи бўлгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид