Ўзбекистон | 11:54 / 29.04.2024
11794
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона аниқланди

Ҳудудларда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан ИИБ, “Ўзэнергоинспекция” ва ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “Найман”  МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ғ.Х. ўзига қарашли иссиқхонага ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида 20 дона қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўзбошимчалик билан ўрнатиб, жами 688,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шу каби, “Қозоқ-Найман” маҳалласи ҳудудидаги хонадонда яшовчи Х.Ш. ўзига тегишли иссиқхонада қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўрнатиб, 329,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Унда, T-I. МЧЖ масъул шахслари туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖга қарашли бинода назорат муҳри бўлмаган электр ҳисоблагични ўрнатиб, жами 105,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид