Россия Ўзбекистонда кичикроқ АЭС ҳам қуриши мумкин
Ўзбекистон ва Россия 2,4 GW қувватли йирик атом электр станцияси қурилиши билан бирга, ҳар бирининг қуввати 55 MWгача бўлган 6 та реактордан иборат кичик АЭС қурилиши бўйича ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин.
Ўзбекистон ва Россия кичик қувватли атом электр стансияларини қуриш бўйича ҳамкорлик ўрнатиши мумкин. Бу ҳақда Россия ҳукуматининг 22 май куни қабул қилинган фармойишида сўз боради.
Бугун, 27 май куни эълон қилинган ҳужжатда “Росатом”га топшириқ берилган: корпорация Ўзбекистон томони билан музокаралар олиб бориши, келишувга эришилгандан кейин 2018 йил 19 октябрдаги АЭС қуришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида расмий Тошкент ва Москва ўртасида имзоланган ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида протокол имзолаши керак.
Баённома лойиҳасида келтирилишича, томонлар Ўзбекистонда ҳар бири 1,2 GW қувватли иккита энергоблокка эга йирик АЭСни қуриш билан бирга, Россия лойиҳаси асосидаги ҳар бирининг қуввати 55 MWгача бўлган 6 та энергетика реакторидан иборат АЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик қилиши мўлжалланган.
“Росатом” Ўзбекистон билан кичик АЭСлар қурилишини муҳокама қилаётгани ҳақида корпорация бош директори Алексей Лихачев шу йил феврал ойида маълум қилган эди. “Биз Ўзбекистон, Қирғизистон, Мянма ва Жануби-Шарқий Осиёдаги қатор орол давлатлари билан музокаралар олиб бормоқдамиз”, деганди у.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта “Ўзатом” агентлиги Энергетика вазирлиги бўйсунувидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилган эди. Агентликка корхоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, иқтисодиётдаги лойиҳаларни молиялаштириш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳам ташкил этилди.
Мавзуга оид
18:22 / 22.12.2024
Японияда АЭСлар яқинига радиоактив зарралардан ҳимоя қилувчи палаткалар жойлаштирилади
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024