Жамият | 21:44 / 06.06.2024
6208
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда туман газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси ва маҳалла газчиси ушланди

Улар меҳмонхонада фойдаланилган табиий газ учун тўловда аниқланган камчиликларни ёпиб юбориш эвазига тадбиркордан катта миқдорда пул олаётганда ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Тошкент шаҳар “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими маҳалла газчиси ва етакчи муҳандиси ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими маҳалла газчиси Б.Ю. ва маҳаллада ишлаш хизмати етакчи муҳандиси С.А. тадбиркор Х.С.дан меҳмонхонада фойдаланилган табиий газ учун тўловда аниқланган камчиликлар бўйича далолатнома расмийлаштиришиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юбормаслик эвазига 25 млн сўм олган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид