Экилмаган бир миллиондан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган – Бош прокуратура
Шунингдек, 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчат суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди.
Қайд қилинишича, баҳор мавсумида 139 млн туп дарахт экилгани тўғрисида электрон платформага маълумот киритилган. Бироқ, 541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган.
Шунингдек, 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчат суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган. 35 та ҳолатда етказиб берилган кўчатлар ўз вақтида экилмагани сабабли 19 мингдан ортиқ кўчат нобуд қилинган.
Ўтаев берган маълумотларга кўра, 7232 та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни коменсация тарзида экиш мажбурияти юкланган.
Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари мораторий эълон қилиниши натижасида икки баробарга камайгани таъкидланмоқда (2020 йилда 10536 та, 2023 йилда 5472 та).
Табиатга етказилган зарар ва зиён учун компенсация тўловлари бўйича 400 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилган.
Мавзуга оид
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
17:23 / 07.12.2024
Бош прокуратура музейида қатағон қурбонларига хотирасига янги экспозициялар очилди – фоторепортаж
13:42 / 23.11.2024