Жамият | 19:03 / 27.06.2024
3077
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда Алоқабанк ҳамкорлигида “Uzbekonomics” подкастининг навбатдаги сони суратга олинди

Кеча, 26 июнь куни Тошкентда “Uzbekonomics” лойиҳаси 5 ёшга тўлгани муносабати билан, подкастнинг янги сони Алоқабанк ҳамкорлигида жонли эфирда ва томошабинлар иштирокида суратга олинди. 

Унда лойиҳа асосчилари, иқтисодиёт фанлари доктори – Ботир Қобилов ва Висконсин университети тадқиқотчиси, фан доктори – Беҳзод Ҳошимов иштирок этди.

Учрашув банкнинг инновацион технологик ютуқлари ва натижаларини акс этган тақдимот билан бошланди. Шунингдек, экскурция давомида иштирокчилар банкнинг замонавий ёндашуви билан танишиб, янгиликлар ҳақида маълумот олди. 

Жонли учрашув давомида томошабинлар молиявий саводхонлик масалалари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топди. Подкаст якунида барча меҳмонлар ўзаро мулоқот қилиш имконияти билан биргаликда Алоқабанк томонидан тақдим этилган эсдалик совғаларига ҳам эга бўлишди. 

“30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан бу учрашув айниқса долзарб бўлди. Алоқабанк ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратиш ва уларнинг ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида бу каби тадбирларни мунтазам равишда ташкил этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Банк ёшларнинг келажаги учун муҳим бўлган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади!”, – дейилади хабарда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид