Жамият | 08:41 / 02.07.2024
4611
1 дақиқада ўқилади

Марғилонда уйида 37 кг гиёҳванд модда сақлаётган шахс ушланди

53 ёшли эркак ўз хонадонидаги экин майдонида 13 туп марихуана парваришлаб келаётганлиги ҳам аниқланган. 

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўз яшаш хонадонида катта миқдорда гиёҳванд модда сақлаб келаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 июн куни ИИБ тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Унда шаҳарнинг Туягум маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган А.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Жараёнда у хонадонидаги экин майдонида 13 туп марихуана гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Шунингдек, А.К. уйида 12 кг 537 гр кўкнори бошоқлари, 2 кг 570 гр марихуана, 41 гр гашиш ҳамда 22 кг 550 гр кўкнори сомонини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид