Тошкентда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Сергели туманида 2 та Spark ва Honda машиналари тўқнашди. Жароҳат олганлар бор.
Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида содир бўлган ЙТҲ видео лавҳалари тарқалди. Унда кўринишича, Spark машинаси йўлни ўрта қисмидан ажратиб турувчи кичик бетон тўсиқ устидан қарама-қарши томонга ўтиб кетган ҳамда иккита машина билан тўқнашган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл транспорт ҳодисаси бўйича дастлабки маълумотларни маълум қилди.
Қайд этилишича, 9 июл куни соат 19:40ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида 2 та Spark ва Honda машиналари тўқнашган. ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.
Аввалроқ Тошкентда Spark ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:27 / 13.12.2024
Тошкентда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
09:53 / 03.11.2024
Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди
10:35 / 03.10.2024
9 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда — Тошкент шаҳар ИИББ
14:28 / 20.09.2024