Ўзбекистон | 15:00 / 19.07.2024
27015
17 дақиқада ўқилади

“Бахти Ташкентский” ишида 6 киши ўта хавфли рецидивист деб топилди

​​​​​​​Суд ҳукми билан судланувчиларга 3 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди. Фақат судланувчилар орасидаги ягона аёлга озодлини чеклаш билан боғлиқ бўлган жазо берилди. Ҳукмга кўра, 6 киши хавфли рецидивист деб топилди. Улар жазони махсус тартибли колонияларда ўтайди.

Фото: Олий суд

Бугун Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.Ушбу жиноят иши ЖИБ Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т.Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.

Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, суд ҳукмига кўра судланувчиларга қуйидагича жазо тайинланган:

  • Б.Қудратуллаев – (1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди, 109-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “в” банди, 242-моддаси 1-қисми, 243-моддаси ва 276-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Б.Қудратуллаев ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ Б. Қудратуллаевга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди;
  • Ш.Қурбонов – (1964 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Б.Зафаров – (1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” банди ва 168-моддаси 4-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Ш.Рахимов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” банди, 168-моддаси 4-қисми “в” банди ва 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан Ш. Рахимовга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди. Тайинланган озодликдан жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • А.Хўжаев – (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди ва 165-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 3 ой 20 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Д.Шарипов  (1980 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, в” бандлари назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 14 йил 10 ой 14 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Д.Шарипов ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • А.Мирзахонов  (1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Ш.Сулаймонқулов – (1978 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган) ва А.Норқулов (1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди;
  • С.Ҳотамов – (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга моддий ва мансаб лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Н.Жуманиязова – (1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 4 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди;
  • Р.Шакуров – (1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 6 йил 8 ой 14 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан Р.Шакуровга гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди;
  • Ш.Қудратуллаев – (1966 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Ш.Қудратуллаев ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Т.Турмонов – (1966 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Ф.Вапаев  (1988 йилда Хоразм вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 10 ой 18 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • М.Носирхўжаев – (1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 166-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан М.Носирхўжаев ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Д.Мўминхўжаев – (1991 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) ва М.Усмонбоев (1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • М.Шодмонов – (1969 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Б.Худоёров – (1984 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Б.Худоёров ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • А.Машрафхонов – (1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ва В.Қурбонов (1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • А.Махамадиёров – (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 6 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • А.Жўраев – (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Б.Бақоев – (1973 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • И.Қудратуллаев – (1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • А.Алиев – (1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Ж.Солиев – (1992 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • А.Турсунбоев – (1995 йилда Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Б.Нормирзаев – (1980 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” банди ва 168-моддаси 4-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазон умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Ф.Камолов – (1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Ф.Камолов ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • М.Мирзоев – (1985 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Н.Багадиров – (1965 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазон умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • А.Щелёв – (1972 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • М.Қурбонов – (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди ва 168-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • О.Исломов – (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди ва 168-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 7 ой 20 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • М.Ибадуллаев – (1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

 

Қайд этилишича, судланувчилар Б.Қудратуллаев, А.Хжжаев, М.Қурбонов, Ш.Қурбонов, А.Турсунбоев, О.Исломов, А.Махамадиёров, А.Машрафхонов, Ф.Вапаев, М.Носирхўжаев, Р.Шакуров, Д.Шарипов, Б.Зафаров, Ф.Камолов, Ш.Рахимов, А.Щелёв, Н.Багадиров, А.Мирзахонов, Н.Жуманиязова, И.Қудратуллаев, А.Алиев, Ж.Солиев, А.Турсунбоев ва Б.Нормирзаевдан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланган.

Бошқа жабрланувчилар ва манфаатдор шахсларга жиноят доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Судланувчилар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳисобига орттирилган мол-мулклар тегишли тартибда жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплашга қаратилиши белгиланган.

Мавзуга оид