Хитой Ўзбекистонда пахта териш машиналарини йиғишни бошлайди
Фарғона вилоят ҳокимлигида Хитойнинг Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Фарғонада Хитой компанияси томонидан амалга оширишга киришилган пахта териш машиналарини йиғиш, техникаларга сервис хизмати кўрсатиш маркази ҳамда механизаторлар учун ўқув маркази ташкил этиш лойиҳасининг бориш жараёнлари муҳокама қилинди.
Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd компанияси вакиллари лойиҳа белгиланган режа асосида амалга оширилаётганини қайд этиб, келгуси йилда лойиҳа тўла ишга туширилишини маълум қилдилар.
Фарғона шаҳридаги собиқ Механика заводи ҳудудига жойлаштирилаётган ушбу лойиҳа, техникаларга сервис хизмати кўрсатиш маркази ҳамда механизаторлар учун ўқув марказини ҳам ўз ичига олгани билан ҳам янада аҳамиятлидир.
Мавзуга оид
17:07
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024
Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
11:25 / 23.12.2024