Жаҳон | 12:52 / 30.07.2024
14420
2 дақиқада ўқилади

Қўштепа каналини қуришнинг иккинчи босқичи 58 фоизга якунланди

Қўштепа канали 5 йилдан кейин тўлиқ ишга тушади. Айни пайтда канал қурилишининг иккинчи босқичи 58 фоизга якунланган.

Фото: Ariana News

Қўштепа канали қурилишининг иккинчи босқичи 58 фоизга якунланган. Бу ҳақда «Қўштепа каналини ривожлантириш» миллий компанияси вакили Саид Забиҳулла Мири маълум қилди.

Таъкидланишича, айни пайтда қурилишга 3,5 минг киши ва 3 минг техника жалб қилинган. Канални 5 йилдан кейин ишга тушуриш режалаштирилган.

Қўштепа канали ҳақида

«Толибон» ҳукумати 2022 йил март ойидан бошлаб Балх вилоятида улкан Қўштепа каналини қуришни бошлади. Янги каналнинг узунлиги 285 км, эни 100 метр, чуқурлиги 8,5 метр бўлиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, канал қурилишидан мақсад – Балх, Жаузжон ва Фарёб вилоятларидаги 3 миллион жериб (1 жериб – 2000 квадрат метр) ерни суғориш ва 250 мингга яқин аҳолини иш билан таъминлаш ҳисобланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, агар Қўштепа канали лойиҳаси Афғонистон ҳукумати томонидан якунланиб, фойдаланишга топширилса, Ўзбекистонга келадиган сув ҳажми 15 фоиз атрофида камайиши билан боғлиқ хавф мавжуд. Бу эса Хоразм, Бухоро, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек Туркманистон учун жиддий оқибатлар яратади. 

Мавзуга оид