Урганчда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
ДХХ хабарига кўра, унда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 64 452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2 908 608 000 сўмни ташкил қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг айрим турларига нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, айримлари эса сифатсиз ва яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:31 / 22.12.2024
Божхона постидан 9 ойлик чақалоғининг кийимларига дори яшириб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
17:32 / 30.11.2024
Буюк Британияда астма хуружларига қарши янги дори ишлаб чиқилди
20:33 / 25.11.2024