Ўзбекистон | 09:50 / 20.09.2024
1363
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон-Озарбойжон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбойжон Ташқи ишлар вазирликлари консуллик хизматлари раҳбарлари ўртасида навбатдаги консуллик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.

Фото: ТИВ

ТИВ маълумотига кўра, томонлар икки мамлакат консуллик хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Томонлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, кун тартиби доирасида миграция, адлия, статистик ахборотлар ва фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисидаги маълумотларни ўзаро ўтказиш, қонунчилик базасини янада кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди. 

Томонлар ваколатли органлари ўртасида томонларни қизиқтирган турли масалалар бўйича ҳамкорлик доирасида бевосита ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид