ЕК: Хитой электромобилларига божларни ошириш йўли очилди
Германия Хитойдан электромобиллар учун божлар ошишига қарши. BMW Брюссел ва Пекинни савдо урушидан қочиш учун муросага келишга чақирди.
4 октябр, жума куни Европа Иттифоқининг 27 давлатидан ўнтаси Хитойдан электромобиллар учун божхона тўловларини оширишни қўллаб-қувватлаш учун овоз берди, деб хабар беради Еврокомиссия (ЕК) матбуот хизмати. Европа Иттифоқининг бешта давлати бу қарорга қарши чиқди, 12 давлат эса бетараф қолди.
Европа Иттифоқининг ижро этувчи органи бўлган ЕК баёнотига кўра, олинган овозлар божларни ошириш учун етарли, аммо Пекин билан бу мавзу бўйича музокаралар давом этади. Айни пайтда Хитой томони овоз бериш натижаларини кескин танқид қилди.
Германия - божларни оширишга қарши
Иқтисодиётида автомобилсозлик муҳим рол ўйнайдиган Германия Хитойда ишлаб чиқарилган автомобилларга божларнинг оширилишига қарши овоз берди, деб хабар қилмоқда Reuters манбаларга таяниб. Жорий йилнинг июл ойида Германия автомобил саноати бирлашмаси (VDA) божхона тарифларининг ошиши «ҳам европалик истеъмолчиларга, ҳам Европа бизнесига зарар етказиши»ни билдирди.
Бу позиция нафақат протекционизмни тубдан рад этиш, балки немис ишбилармон доираларининг барча йирик ва ўрта компанияларнинг бизнес моделларини ҳисобга олган ҳолда савдо тўсиқлари ва эркин савдога зарар етказишни истамаслиги билан изоҳланади.
BMW бош директори Оливер Ципзе 4 октябрда Европа Иттифоқида ўтказилган овоз бериш натижаларини «Европа автомобилсозлик саноати учун муҳим сигнал» деб атади. Ципзе фикрича, Пекин ва Брюссел савдо урушига йўл қўймаслик учун зудлик билан муросага келиши керак.
Хитой электромобиллар учун божлар туфайли ЕИ устидан ЖСТга шикоят қилди
Хитой ХХРда ишлаб чиқарилган электромобилларни Европа Иттифоқига олиб киришга қўшимча божлар жорий этиш тўғрисидаги Еврокомиссия қарори устидан Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) расман шикоят қилди, деб хабар қилди Хитой савдо вазирлиги 9 август куни Пекинда. Брюсселнинг қарори ЖСТ қоидаларига зид келади ва «иқлим ўзгаришига қарши курашда глобал ҳамкорликка» путур етказади, дея таъкидланади Хитой савдо вазирлиги баёнотида.
Идора Европа Комиссиясини «зудлик билан ўзининг нотўғри амалиётини тузатишга» ҳамда «Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий ва савдо-сиёсий ҳамкорлик барқарорлигини, шунингдек, электромобиллар учун саноат ва логистика занжирларини биргаликда сақлашга» чақирди.
Мавзуга оид
22:10
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
11:25
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
21:44 / 22.12.2024
Хитойда дунёдаги энг катта сувости туннелининг қурилиши якунланди
17:13 / 20.12.2024