Фан-техника | 10:50 / 21.10.2024
5498
1 дақиқада ўқилади

Стратосферага олмос чангини чиқариш глобал исишни камайтириши мумкин

Олимлар стратосферага пуркалган олмос чанглари қуёш нурларини акс эттириш орқали ҳароратни пасайтириши мумкинлигини аниқладилар.

Фото: Anadolu Agency

Стратосферага ҳар йили 5 миллион тонна олмос чангининг чиқиши сайёрани 1,6 даражага совитиши мумкин. Бу ҳақда Science.org тадқиқот натижаларига таяниб хабар бермоқда.

Бу глобал исишнинг энг ёмон оқибатларини олдини олиш учун етарли.

Олимлар стратосферага пуркалган олмос чанглари қуёш нурларини акс эттириб, ҳароратни пасайтириши мумкинлигини аниқлашди.

Қайд этилишича, илгари вулқон тутуни ва зарралари атмосферани қоплаб, Ернинг совишига сабаб бўлган.

Янги тадқиқот стратосфера аэрозол инъекцияси деб номланувчи геоинженерия шаклига тегишли. Ушбу ғоя вулканизмнинг табиий жараёнига асосланган.

Тадқиқот натижалари Geophysical Research Letters журналида чоп этилди.

Мавзуга оид