Bloomberg Москванинг Сурия ҳукумати билан ҳарбий базаларига оид музокараларидан хабар топди
Музокаралар Тартусдаги ҳарбий-денгиз базаси ва Латақиядан тахминан 20 км жануби-шарқда жойлашган Ҳмеймим ҳарбий-ҳаво базасини сақлаб қолиш бўйича олиб борилмоқда.
Россия ҳукумати Суриянинг янги раҳбарияти билан мамлакатдаги иккита ҳарбий базани сақлаб қолиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, Bloomberg хабар берди.
Қайд этилишича, музокаралар Тартусдаги ҳарбий-денгиз базаси ва Латақиядан тахминан 20 км жануби-шарқда жойлашган Ҳмеймим ҳарбий-ҳаво базасини сақлаб қолиш бўйича олиб борилмоқда.
Агентликка кўра, Россия Мудофаа вазирлиги Суриянинг янги раҳбарияти билан россиялик ҳарбийлар базаларда қолиши мумкинлиги ҳақида норасмий келишувга эришилган деб «ҳисобламоқда».
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богдановнинг маълум қилишича, Россия «Таҳрир аш-Шом» — Сурияда ҳокимият тепасига келган асосий мухолифлардан бири билан алоқа ўрнатган. Унинг сўзларига кўра, ташкилот вакиллари билан учрашув Дамашқдаги меҳмонхонада бўлиб ўтган.
«Элчихонамиз вакиллари улар билан учрашиб, турли масалаларни, аввало, дипломатик миссиямиз ва Россия фуқаролари хавфсизлигини таъминлашни муҳокама қилди», — дейди Богданов.
Унинг таъкидлашича, мулоқот «конструктив йўналишда» давом этган ва Россия Сурия томони ўз ваъдаларини бажаришига умид қилмоқда.
2017 йилда Москва ва Дамашқ Тартус ва Ҳмеймим базаларидан 49 йил давомида — 2066 йилгача фойдаланиш бўйича келишув имзолаганди. Россия қўшинлари таркибида 7,5 минг ҳарбий билан бирга кўплаб қурол-яроғ ва ҳарбий техника ҳам бор. Бу, айниқса, Ҳмеймим авиабазасига тегишли. База ҳудудида зирҳли техника, зенит-ракета мажмуалари ва муҳандислик ускуналари мавжуд. Эвакуация бошланган тақдирда, бу жараён катта эътиборни тортиши мумкин.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:08 / 25.12.2024