Хитой биринчи «гипертовушли самолёт»ни синовдан ўтказди
Самолёт ҳақидаги маълумотлар 3 йил давомида сир сақланди, у ҳали ҳам тўлиқ тайёр эмас.
Хитой парвоз синовлари вақтида гипертовуш тезлигига (Мах 5 ва ундан юқори) эриша оладиган реактив самолёт прототипи яратилганини эълон қилди. Interesting Engineering бу ҳақда ёзди.
Дизайнерларнинг таъкидлашича, етарлича катта корпусга эга прототипли самолёт 2021 йилда синов парвози пайтида 6,56 Мах (тахминан 5033 мил/соат) тезликка эришган. Синов парвози натижалари шу вақтгача муҳандислар ва Хитой расмийлари томонидан сир тутилган. Энди Хитой Фанлар академияси муваффақиятини расман эълон қилди.
Лойиҳа менежери Суи Кай сўзларига кўра, унинг жамоаси 2013 йилда гипертовушли самолёт концепциясини тақдим этган. Самолёт йўловчилар ва юкларни Пекиндан Ню-Йоркка икки соатда олиб бориши мумкинлигини айтилмоқда. Бугунги кунда бундай парвоз 13 соат давом этади.
Хитой Фанлар академиясининг пресс-релизида айтилишича, Суи ва унинг жамоаси концепцияни яратиш учун қарийб уч йил вақт сарфлади. Кейин 2018 йилда Суи жамоаси гипертовуш тезликда уча оладиган реактив самолёт дизайнини ишлаб чиқишга муваффақ бўлгани ҳақида бир нечта хабарлар пайдо бўлди.
Муҳандислар 2021 йилда Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Гоби чўлида гипертовушли самолёт прототипини синовдан ўтказди. Синов парвози 20 дақиқа давом этди.
Суининг таъкидлашича, унинг жамоаси ҳали ҳам «қувват, материаллар ва дизайн» билан боғлиқ бир қанча муаммоларни ҳал қилиши керак. Демак, самолётни серияли ишлаб чиқаришга ҳали анча вақт талаб қилинади.
Мавзуга оид
21:44 / 22.12.2024
Хитойда дунёдаги энг катта сувости туннелининг қурилиши якунланди
17:13 / 20.12.2024
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг бошланиш санаси маълум бўлди
12:46 / 20.12.2024
Хитойда «Темирйўлкарго» юк операторининг ваколатхонаси очилди
19:37 / 19.12.2024