The Economist: Украина Қуролли кучлари Курск областида эгаллаган ҳудудининг ярмини қўлдан чиқарди
Россия армияси АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп инаугурацияси яқинлашаётгани сабаб Курск областига ҳужумлар шиддатини оширгани айтилмоқда.
Украина Қуролли кучлари (УҚК) август ойида қўлга киритган Курск областидаги ҳудудларининг «қарийб ярмини» қўлдан бой берди. Бу ҳақда украиналик ҳарбийларга таяниб, The Economist хабар берди.
82-десант-штурм бригадаси командири майор Иван Бакревнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари жангга Шимолий Корея аскарлари қўшилишидан олдин «мурватни бурашни» бошлаган. Украиналик ҳарбий хизматчининг таъкидлашича, Россия армияси деярли барча йўналишда — одамлар, артиллерия, техникада «улкан» устунликка эга бўлиб, ўз мақсадларига эришиш учун механизациялашган ва пиёда ҳужумларни навбати билан амалга оширмоқда.
Ўз навбатида Украина кучлари сентябр охирларидан, Киев Курск областидаги элита бўлинмани нисбатан жангда чиқинмаган ҳарбийлар билан алмаштиришга қарор қилганидан кейин позицияларни қўлдан чиқара бошлаган. «Бу хато эди», — дейди Бакрев. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Россия армияси шарқий ва ғарбий қанотлардан ҳужум қилиб, УҚКнинг асосий гуруҳини Украинада узиб қўйишга уринмоқда.
Курск областидаги оғир жанглар ҳақида 95-десант-штрум бригадасининг сержанти Руслан Мокрицкий ҳам сўзлаб берди. Унинг айтишича, россияликлар «бир неча соат ичида битта позицияга 40 тагача бошқарилувчан бомбаларни» ташламоқда.
The Economist’нинг қайд этишича, Россия армияси томонидан ҳужумлар шиддатининг оширилишига АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп инаугурацияси яқинлашаётгани сабаб бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда РФ президенти Владимир Путин Курск областидаги ҳудудларни Россия армияси томонидан эгалланган украин ерларига алмаштириш бўйича музокаралар ўтказишга мажбур бўлмайди. Ўз навбатида Украина президенти Володимир Зеленский УҚКга Трамп президентлик лавозимига киришгунга қадар Россия минтақасида эгалланган ҳудудларни сақлаб туришни буюрган.
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (ГУР) шу куни биргина 14 ва 15 декабрда Шимолий Корея армияси бўлинмалари Курск областида камида 30 кишини йўқотганини маълум қилганди. Бу йўқотишлар КХДР ҳарбийлари томонидан Суджа районидаги Плехово, Ворожба ва Мартиновка қишлоқлари ҳудудида Украина қуролли кучлари позицияларига қилинган ҳужум пайтида рўй берган. Бундан ташқари, Куриловка қишлоғи ҳудудида, ушбу маълумотларга кўра, Шимолий Кореянинг уч нафар ҳарбий хизматчиси бедарак йўқолган.
Мавзуга оид
15:57 / 19.12.2024
Путин Курск области қачон озод этилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
00:23 / 18.12.2024
«Ахмат» қўмондони Апти Алаудинов Курскдаги университетнинг фахрий профессорига айланди
18:38 / 06.12.2024
Путин Курск области губернаторини алмаштирди
18:25 / 03.12.2024