«Ахмат» қўмондони Апти Алаудинов Курскдаги университетнинг фахрий профессорига айланди
«Ахмат» бўлинмаси қўмондони ҳамда Россия қуролли кучлари ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Апти Алаудинов фахрий профессор унвонини олди. Унинг жангчилари Украина Қуролли кучлари Курск областига ҳужум қилганида қаршилик кўрсатмагани учун айбланган эди.
«Ахмат» бўлинмаси қўмондони ҳамда Россия қуролли кучлари ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Апти Алаудинов Курскдаги Жануби-ғарбий давлат университетининг фахрий профессори унвонини олди. Бу ҳақда олий таълим муассасасининг сайтида маълум қилинди.
«Апти Ароновични биринчи урашувимиз вақтида унга навбатдаги генерал-лейтенант унвони топширилгани билан табриклайман. У университетимизнинг фахрий профессори бўлиш таклфини илтифот билан қабул қилишга рози бўлганидан жуда хурсандман. Биз учун бу катта шараф», — дейди ректор Сергей Емилянов.
Емелянов, шунингдек, Алаудиновга «тантанали маросимнинг мажбурий атрибутлари» — мантия, конфедератка ва профессор аттестатини ҳам топширди.
Университет хабарида қайд этилишича, 2013 йилда Алаудинов Ломоносов номидаги Москва давлат университетида сиёсий фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациясини ҳимоя қилган. Таъкидланишича, у докторлик диссертациясини ҳимоя қилишни ҳам режалаштирмоқда.
Август ойида Украина Қуролли кучлари Курск областига ҳужум бошлаганида Апти Алаудинов ушбу операцияга изоҳ бериб келган асосий россиялик ҳарбийлардан бирига айланганди. У РФ қўшинлари Курск областидаги вазиятни назорат қилаётгани, УҚКнинг минтақадаги операцияси амалга ошмаганини бир неча бор таъкидлаб келган. Шу билан бирга, украин ҳарбийлари ҳозир ҳам мазкур област ҳудудида қолмоқда.
Украина ҳужумининг дастлабки кунларида Курск области чегарасини ҳимоя қилиши керак бўлган «Ахмат» жангчилари УҚКга қаршилик кўрсатмагани учун айбланганди. Алаудинов УҚК чеченистонлик ҳарбийларга тўқнаш келмаганини айтган. Шунингдек, у ўз хоҳиши билан асир тушган (https://kun.uz/kr/news/2024/08/12/kursk-oblastida-axmat-jangchilari-asir-tushgani-videosi-paydo-boldi) чеченларни қутқармаслигини, чунки уларнинг «яшашга ҳақи йўқлигини» маълум қилган.
Мавзуга оид
15:57 / 19.12.2024
Путин Курск области қачон озод этилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
21:47 / 17.12.2024
The Economist: Украина Қуролли кучлари Курск областида эгаллаган ҳудудининг ярмини қўлдан чиқарди
18:38 / 06.12.2024
Путин Курск области губернаторини алмаштирди
18:25 / 03.12.2024