Ўзбекистон | 18:37 / 19.12.2024
1764
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Кипрдаги элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев мамлакат президенти Никос Христодулидисга ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: dunyo.info

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев (қароргоҳи Рим шаҳрида жойлашган) Кипр президенти Никос Христодулидисга ишонч ёрлиқларини топширди.

Қайд этилишича, Кипр етакчиси хорижий дипломатлардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимидаги нутқида янги элчиларни самимий қутлаб, уларга ўз вазифаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилаган, шунингдек, икки ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшишига умид билдирган.

Кипр президенти Ўзбекистон билан муносабатлар истиқболларига алоҳида тўхталган. «Ўзбекистон билан икки томонлама, шунингдек, Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз» – дейди президент Никос Христодулидис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йил 30 майда ўрнатилган. Абат Файзуллаев Кипрга тайинланган Ўзбекистоннинг биринчи элчиси бўлди. У 2023 йил октябр ойида Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси лавозимига тайинланган эди.

Мавзуга оид