Ўзбекистон Финландиянинг болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш тажрибасини ўрганди
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова раҳбарлигида идоралараро таркибдаги делегация болаларга нисбатан зўравонлик олдини олиш юзасидан тажриба ўрганиш мақсадида Финландия давлатида хизмат сафарида бўлди.
Делегация дастлаб Финландиянинг ўзига хос ноёб тажрибаси намунаси бўлган Walkers: Children of the Station жамоат ташкилоти амалиётини ўрганди. Сўнг Финландия Миллий тергов бюросининг болаларга нисбатан зўравонлик жиноятларини тергов қилиш бошқармасида ўзбек делегациясига глобал интернет даврида Финландияда болаларнинг дахлсизлигига қарши содир этилаётган жиноятлар бўйича криминологик вазият, амалдаги тергов алгоритмлари, превентив чоралар ва судга қадар юритув босқичлари ҳақида делегация аъзоларига батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Финландияга хизмат сафари давомида Save the children ташкилоти, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги фаолияти кенг ўрганилди.
Делегация вакиллари бола манфаатларини ҳимоя қилишга оид Финландиянинг кўплаб ноёб лойиҳаларини янада чуқурроқ ўрганиш ва уларни Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашувлар давомида тарафлар Ўзбекистон ва Финландия ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорликни бола ҳуқуқлари соҳасида янада кучайтиришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
22:17 / 25.12.2024
Финландия бир ҳафтада 280 минг ҳарбийни сафарбар этишга тайёр
00:33 / 13.12.2024
Финландия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана бермай қўйди
14:21 / 10.12.2024
Украина РФ ва эгаллаб олинган ҳудудлардан 5 нафар болани қайтарди
11:42 / 04.12.2024