Украина ва Сурия ҳамкорликни қайта тиклашни муҳокама қилди
Украина Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклашга интилмоқда. Дамашқ Киев билан стратегик ҳамкорликка тайёр.
Сурия етакчиси Аҳмад ал-Шара ва Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига 30 декабр, душанба куни Дамашқда учрашди. Икки томонлама муносабатлар ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Киев Дамашқ билан турли соҳаларда тўлиқ дипломатик муносабатлар ва мулоқотни тиклашга тайёр, дея таъкидлади ташқи ишлар вазири брифингда.
Сибига учрашувда Киев Суриянинг янги маъмуриятига далиллар тўплаш, собиқ президент Башар Асад режимининг эҳтимолий жиноятларини текшириш ва кузатишда ёрдам беришини таъкидлади. «Биз Сурияда дипломатик ваколатхона ташкил этишни якунлаш учун икки давлат суверенитетининг ўзаро тан олинишига ишонамиз», — дея қўшимча қилди дипломат. Сибига Россия таъсирида Асад режими Қримнинг Россияга қўшиб олиниши ва Донбасснинг бир қисмини вақтинча босиб олганини тан олганини эслатди. Бунга жавобан Украина Сурия билан дипломатик алоқаларини узди. Аммо, дейди у, агар Дамашқдаги янги ҳукумат халқаро ҳуқуқни, хусусан, Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилса, Киев турли соҳаларда тўлақонли дипломатик муносабатлар ва мулоқотни тиклашга тайёр.
Учрашувда иштирок этган Сурия ўтиш даври ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ҳасан ал-Шайбоний мамлакатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда стратегик шериклик ўрнатиш режалаштирилаётганини таъкидлади.
Сурия разведкасининг янги раҳбари махсус хизматларни тарқатиб юборишга ваъда берди
28 декабр куни мамлакат Бош разведка хизматининг янги раҳбари Анас Ҳасан Хаттобнинг айтишича, Сурия хавфсизлик ва разведка идоралари тарқатиб юборилади ва улар «Сурия халқининг интилишлари»га жавоб берадиган тарзда ислоҳ қилинади. Унинг сўзлари Суриянинг SANA агентлиги томонидан келтирилган.
Башар Асад режими даврида, Хаттобнинг айтишича, «хавфсизлик кучлари хилма-хил ва кўп эди, лекин уларнинг барчаси фуқароларнинг эркинлигини бостириш учун ишлатилган» ва Сурия халқи «қувғинлардан жуда кўп азоб чекди».
Мавзуга оид
21:18 / 03.01.2025
Германия ва Франция ТИВ раҳбарлари Сурияга борди
19:37 / 03.01.2025
«Трамп ҳал қилиши мумкин». Зеленский 2025 йилдан умидлари ва иккинчи муддати эҳтимоли ҳақида гапирди
14:58 / 03.01.2025
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Су-27 самолёти уриб туширилганини хабар қилди
14:40 / 03.01.2025