Ўзбекистон | 13:27 / 31.12.2024
1325
1 дақиқада ўқилади

Екатеринбургда кўмакка муҳтож ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Екатеринбург шаҳридаги юртдошларни қўллаб-қувватлаш мақсадида инсонпарварлик акцияси ўтказилди.

Фото: Дунё

Лойиҳа Екатеринбург шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ўзбекистонликлар кўмагида ташкил этилди.

Тадбир доирасида ёрдамга муҳтож оилалар ва ватандош талабалар эҳтиёжлари учун тадбиркор кўмагида озиқ-овқат маҳсулотлари жамланди.

Акция давомида, шунингдек, оилалар билан суҳбатлар ўтказилди, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.

Бош консулхона ходимлари турли миллатга мансуб, боқувчисиз қолган ва ногиронлиги бўлган 8 нафар болани ўз қарамоғига олган ватандош Самижон Абдуллаев хонадонига ҳам ташриф буюрдилар.

Мавзуга оид