Австрия тарихида биринчи марта ўнг популистлар етакчиси канцлер бўлиши мумкин
Австрия президенти Австриянинг ўнг популистик Озодлик партияси раҳбари билан учрашиб, бўлажак ҳукуматни шакллантириш масаласини муҳокама қилади.
Австрия президенти Александр Ван дер Беллен 6 январ куни ўнг популистик Австрия Озодлик партияси (АОП) раҳбари Ҳерберт Кикл билан учрашиб, бўлажак ҳукуматни шакллантириш масаласини муҳокама қилади. Dpa агентлигининг 5 январ, якшанба куни аниқлик киритишича, Кикл ҳали уни тузиш учун мандат олмаган.
Ван дер Беллен 4 январ куни истеъфога чиқишини эълон қилган Австрия канцлери ва консерватив Австрия Халқ партияси (АХП) раиси Карл Нехаммернинг баёнотидан сўнг учрашув тўғрисида қарор қабул қилди.
Агар Нехаммер кетганидан кейин АХП ўнг популистлар билан музокаралар олиб боришга рози бўлса, гап фақат консерваторлар янги вазирлар маҳкамасида Австрия Озодлик партиясининг кичик ҳамкорлари бўлиши мумкинлиги ҳақида боради. Бу ҳақда dpa агентлиги маълум қилди. Бундай ҳолда, канцлер лавозимини мамлакат тарихида биринчи марта ўнг популистлар раҳбари эгаллайди.
Кикл, хусусан, Россияга дўстона позицияси ва кенг кўламли депортацияларни назарда тутувчи ўта қаттиқ миграция сиёсати билан танилган, дея эслатади dpa.
Мавзуга оид
14:20 / 07.01.2025
Австрия раҳбари ўнг популистлар етакчисига вазирлар маҳкамасини тузишни топширди
21:01 / 05.01.2025
Австриянинг янги канцлери келаси ҳафтадан лавозимга киришади
13:35 / 05.01.2025
Австрия канцлери истеъфога чиқади. Коалицион музокаралар барбод бўлган
22:54 / 13.12.2024