Австрия раҳбари ўнг популистлар етакчисига вазирлар маҳкамасини тузишни топширди
Александр Ван дер Беллен Венадаги Хофбург саройида Ҳерберт Киклни қабул қилди. Австриянинг ўнг популистик Озодлик партияси раҳбари консерваторлар билан музокараларни бошлайди.
Австрия президенти Александр Ван дер Беллен ўнг популистик Австрия Озодлик партияси (АОП) раҳбари Ҳерберт Киклга ҳукумат тузиш вазифасини топширди. Австрия раҳбари сиёсатчи билан 6 январ, душанба куни Венадаги Хофбург саройида учрашди.
«Жаноб Кикл ҳукумат музокаралари давомида ҳаётий ечимлар топа олишига ишончи комил ва бу масъулиятни ўз зиммасига олмоқчи», — дея Ван дер Беллен сўзларини келтиради Reuters агентлиги.
АОП раиси Австрия раҳбарини консерватив Австрия халқ партияси (АХП) билан муҳокамалар бориши ҳақида хабардор қилиб туришга ваъда берди.
«Бу қадам мен учун осон бўлмади», деб тан олди Австрия яшилларининг собиқ етакчиси Ван дер Беллен. Президентнинг сўзларига кўра, у «конституция тамойиллари ва қоидалари ҳурмат қилиниши ва амалга оширилишини» таъминлашда давом этади.
Австрия тарихида биринчи марта ўнг популистлар етакчиси канцлер бўлиши мумкин
Ван дер Беллен 4 январ куни истеъфога чиқишини эълон қилган Австрия канцлери ва консерватив АХП раиси Карл Нехаммернинг баёнотидан сўнг учрашув тўғрисида қарор қабул қилди.
Агар Нехаммер кетганидан кейин АХП ўнг популистлар билан музокаралар олиб боришга рози бўлса, гап фақат консерваторлар янги вазирлар маҳкамасида Австрия Озодлик партиясининг кичик ҳамкорлари бўлиши мумкинлиги ҳақида боради. Бу ҳақда dpa агентлиги маълум қилди. Бундай ҳолда, канцлер лавозимини мамлакат тарихида биринчи марта ўнг популистлар раҳбари эгаллайди.
Кикл, хусусан, Россияга дўстона позицияси ва кенг кўламли депортацияларни назарда тутувчи ўта қаттиқ миграция сиёсати билан танилган, дея эслатади dpa.
Мавзуга оид
15:04 / 06.01.2025
Австрия тарихида биринчи марта ўнг популистлар етакчиси канцлер бўлиши мумкин
21:01 / 05.01.2025
Австриянинг янги канцлери келаси ҳафтадан лавозимга киришади
13:35 / 05.01.2025
Австрия канцлери истеъфога чиқади. Коалицион музокаралар барбод бўлган
22:54 / 13.12.2024